Ҳайдовчилик гувоҳномалари учун имтиҳон олиш ИИВдан хусусий секторга ўтказилиши мумкин
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ёзишича, ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон олиш Ички ишлар вазирлигидан хусусий секторга берилиши кутилмоқда.

Фото: KUN.UZ
Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида берган ахборотида айтиб ўтган.
Вазир ўринбосарининг билдиришича, ҳужжат лойиҳасига кўра, имтиҳон олишга мослашган автодромлар ва имтиҳон олиш тизими тўлиқ хусусий секторга берилади ва ИИВ буни мониторинг қилиб боради.
«Бу жараён 2021 йил давомида амалга оширилиши кутилмоқда. Умид қиламизки, бу ҳайдовчилик масъулиятини ошириб, йўлларимизда маданиятли ҳайдовчилар кўпайишига хизмат қилади», – деб ёзади Кушербаев.
Мавзуга оид

15:02 / 03.07.2025
Тenge Bankʼдан 90 минг АҚШ долларини талон-тарож қилган шахслар қўлга олинди

10:01 / 03.07.2025
Олти ойда 4 мингдан ортиқ шахс гиёҳванд моддалар муомаласи учун ушланди

12:20 / 01.07.2025
Президент мактаблари кириш имтиҳонлари биринчи босқичи 6 июлда бўлиб ўтади

19:47 / 24.06.2025