Жаҳон | 22:55 / 22.01.2021
11812
2 дақиқада ўқилади

Исёнчилар Марказий Африка Республикаси пойтахтини қуршаб олишди

Мамлакат ҳудудининг учдан икки қисмини назорат қилаётган исёнчилар пойтахтни қуршаб олишган. Армия ва БМТ тинчликпарвар кучлари ушбу ҳужумни тўхтатишга уринмоқда.

Фото: Reuters

Марказий Африка Республикасида (МАР) исёнчи гуруҳларнинг пойтахт Банги шаҳрига ҳужум қилиши сабабли фавқулодда вазият режими эълон қилинди, деб хабар бермоқда BBC News.

Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра, режим 15 кун амал қилади ва ҳарбийлар суд санкцияларисиз ҳибсга олишларни амалга оширишларига имкон беради.

Мамлакат ҳудудининг учдан икки қисмини назорат қилаётган исёнчилар пойтахтни қуршаб олишган. Армия ва БМТ тинчликпарвар кучлари ушбу ҳужумни тўхтатишга уринмоқда. БМТ бош котибининг махсус вакили ва МАРдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича миссия раҳбари Манкер Ндиайе мамлакатдаги хавфсизлик борасидаги вазият мураккаб эканлигини айтди.

Исёнчи гуруҳлар президент Фостен Арканж Туадеранинг қайта сайланиши қонунийлигига қўшилмаяпти. МАР ҳукумати эса ўз навбатида собиқ давлат раҳбари Франсуа Бозизени мамлакатда беқарорлик келтириб чиқаришда айбламоқда.

 27 декабрда МАРда президент сайлови бўлиб ўтди. Бозизега сайловда қатнашишга рухсат берилмади. БМТ ҳарбийлашган гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб, унга қарши санкциялар жорий этган. Туадера давлат раҳбари этиб қайта сайланди..

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти