Ўзбекистон | 20:20 / 23.02.2021
5333
2 дақиқада ўқилади

Чет тилини билиш сертификати ҳарбий ОТМлар учун амал қиладими? — ДТМ изоҳи

Чет тилини билиш бўйича B2 ва ундан юқори малака сертификати олган шахслар ҳарбий билим юртларига ҳужжат топширмоқчи бўлса, бу сертификатлар имтиҳонда амал қилиш-қилмаслигини ўша билим юртидан сўраб олишлари лозим, деди ДТМ расмийси.

23 февраль куни Давлат тест маркази масъуллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Марказ бошқарма бошлиғи Жавлонбек Нурматов саволлардан бирига жавобан маълум қилдики, абитуриентлар ўзлари ҳужжат топширадиган олий ҳарбий билим юртларидан тегишли сертификатлар масаласида аниқлик киритиб олишлари керак.

«Чет тилини билиш малака сертификатлари ҳарбий бўлмаган ОТМларнинг барчасига ўтади. Агар чет тили у танлаган йўналишга мос бўлса ва фанлар мажмуасида бўлса, унга максимал балл берилади.

Лекин ҳарбий ОТМларда бу сертификат баъзиларида ўтади ва аксинча баъзиларида ўтмаслиги мумкин. Тавсия қилган бўлардикки, ҳарбий ОТМларга ўқишга топширмоқчи бўлганлар ўша олийгоҳдан билиб олишлари керак.

Бу умумий эмас, ҳар бирида ўзига хос тартиб амал қилади», – дея ДТМ вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Жавлонбек Нурматов ўқитувчилар учун тестлар вақтини 10–15 дақиқага узайтириш мумкинми, деган саволга ҳам жавоб берди.

«Тест топшириқлари тегишли низом асосида, тўлиқ аппробациядан ўтган ҳолда белгиланган. Айрим ҳолатларда шундай ҳодиса кузатиляптики, айрим ўқитувчилар вақтини нотўғри тақсим қилмоқда. Чунки ҳар бир бўлим учун ажратилган вақт жуда муҳим ҳисобланади. Охиригача улгуриш учун қолган бўлимларга ҳам ўз вақтида улгуришлари керак.

Вақтни самарали сарфламаслик бўйича кузатиладиган кўпчилик ҳолат: ўқиш учун ажратилган вақтни жуда кўп сарфлаб, ёки эътиборини қайта-қайта шунга қаратиб, вақтини йўқотиб қўяди. Агар барчасига амал қилинса, ўқиш, белгилаш, бўяш учун вақт етарли», – таъкидлади ДТМ бошқарма бошлиғи.

ДТМ: Кириш имтиҳонлари учун фанлар мажмуаси тез кунда эълон қилинади

Лицей ўқувчилари учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш тести бепул ташкил этилади — ДТМ

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма