Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралаши доирасида БАА – Ўзбекистон ўйинидан олдин Абу-Даби шаҳрида миллий жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ҳамда яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Фото: Uzbekistan Football Association
Тимур Кападзе муҳим ўйиндан олдин рақибни ўрганиб чиққанини, аммо асосий эътибор Ўзбекистон миллий жамоасига қаратилганини таъкидлади.
«Албатта, рақибни ўрганиб чиқдик. Ўйинга ҳар томонлама яхши тайёргарлик кўрдик. Тўғри, уларда мураббий янги тайинланди. Бироқ бугун пайдо бўлиб қолмаган. Уларни ўрганишга ҳаракат қилдик. Асосийси, ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз ва яхши ўйин кўрсатишимиз лозим. Албатта, бу босқичга етиб келиш учун футболчилар астойдил меҳнат қилди. Бизни иккита муҳим ўйин кутиб турибди, ҳаммаси ўз қўлимизда. Эртага ғалаба қозониб, кейинги ўйинга тайёрланишимиз керак. Сречко Катанецнинг соғлиғи жойида. Унинг ёрдамчилари бугунги кунда менинг штабимда фаолият юритмоқда», деди мураббий.
Миллий жамоа яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қилишга уринишини маълум қилди.
«Сал ҳаяжон бор, чунки ҳеч қачон бундай босқич ва даврда бўлмаганмиз. 36 миллионлик халқимиз биздан ижобий натижани кутмоқда. Биз халқимиз учун катта байрам қилиб беришни режа қилганмиз. Биз жаҳон чемпионатига лойиқ эканимизни кўрсатиш вақти келди. Бизга осон бўлмайди, лекин ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди, деб ўйлайман. Ҳеч қанақа баҳона кетмайди, эртага халқимизга байрам қилиб беришимиз керак, эртага ўзбеклар куни бўлиши лозим», деди Машарипов.
БАА – Ўзбекистон ўйини 5 июнь куни Абу-Даби шаҳридаги «Ол Наҳаён» стадионида соат 21:00 да бошланади. Ўйинни Sport TV жонли эфирда намойиш этишни режа қилган.
Ўзбекистон миллий жамоаси тарихда биринчи марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиши учун БАА миллий жамоасига қарши ўйинда камида дуранг натижани қайд қилиши лозим. Акс ҳолда, йўлланма масаласи 10 июнь куни Тошкентда ўтказиладиган Қатарга қарши сўнгги ўйинга қолади.
Тавсия этамиз
🔴 LIVE: ОТМга кириш имтиҳонлари қандай ўтади? – Kun.uz'да қабулга оид энг муҳим саволлар юзасидан жонли эфир
Ўзбекистон | 10:25 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Отаси томонидан Ўзбекистонга олиб келинган 4 ёшли қиз Россиядаги онасига қайтарилди
Жамият | 23:51 / 25.06.2025
-
Испания соҳилларидан қўл-оёқлари боғланган беш кишининг жасади топилди
Жаҳон | 23:30 / 25.06.2025
-
Блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди, Ўзбекистон Швеция билан миграция соҳасида келишув имзолади, фуқаро оқланганидан сўнг ҳам 207 кун қамоқда ўтирди – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:58 / 25.06.2025
-
Трамп Украинадаги вазият назоратдан чиқиб кетганини маълум қилди
Жаҳон | 22:45 / 25.06.2025
Мавзуга оид

20:01 / 09.06.2025
Қатар биз учун ноқулай рақиб, лекин ундан кучлимиз – Темур Кападзе

15:27 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида

16:24 / 05.06.2025
Аббос Файзуллаев Россияда Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлди

13:31 / 26.05.2025