Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда иккита «Кобальт» тўқнашиши оқибатида 4 киши жароҳат олди

Жорий йилнинг 7 март куни соат 23:55ларда “102” тизимига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган О.Б. “Кобальт” русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган ва симёғочга урилган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи, 1955 йилда туғилган А.Ш. бошқарувида бўлган яна бир “Кобальт” русумли автомобил билан тўқнашган.
Натижада, ҳайдовчи О.Б. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомобил йўловчилари, 29 ёшли Ш.Э., 30 ёшли С.Ю., бошқа бир “Кобальт” ҳайдовчиси А.Ш., унинг бошқарувида бўлган автомобил йўловчиси, 27 ёшли В.Ш.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликни сўраб қоламиз”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

15:11 / 26.07.2025
Яккасарой туманидаги ёнғинда еттита арча дарахти ёниб кетди

14:00 / 11.07.2025
Тошкентдаги йирик чорраҳада ҳаракат уч кунга чекланади

10:24 / 01.05.2025
Тошкентда ёнғин оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу охирги ҳафтадаги учинчи йирик ёнғин

23:57 / 17.03.2025