TikTok иловасида гуруҳ чатларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Янги функция таниқли блогерларга ўз обуначилари билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш имконини беради.

Фото: REUTERS/Mike Blake
TikTok иловасида гуруҳ чатларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Reuters ўз манбаларига таяниб. Хабарда айтилишича, янги функция шу йил ишга тушади.
Гуруҳ чатларида хабар алмашиш имкониятини яратиш ByteDance компаниясининг TikTok иловасини «ижтимоий мулоқот иловаси»га айлантириш режасининг бир қисми ҳисобланади, деган агентлик манбаси.
Компания гуруҳ чатлари фойдаланувчиларнинг иловада кўпроқ бўлишларига ёрдам беради деб ҳисобламоқда. Шунингдек, янги функция таниқли блогерларга ўз обуначилари билан тўғридан тўғри мулоқот қилиш имконини беради.
Агентликнинг қайд этишича, TikTok ичида суҳбатлашиш имкониятининг йўлга қўйилиши ByteDance компаниясига Facebook ва бошқа йирик ижтимоий тармоқлар билан рақобатлашишга ёрдам беради.
Хабарда айтилишича, ByteDance TikTok иловасига гуруҳ чатларини қўшишни ўтган йили режалаштирган, аммо Доналд Трампнинг АҚШда ушбу иловани блоклашга уриниши бу режанинг амалга ошишига халақит берган.
Мавзуга оид

22:37 / 19.06.2025
Трамп TikTok иловасининг АҚШдаги фаолиятини 90 кунга узайтирди

00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

23:52 / 04.04.2025