Берунийда канал қазиётган экскаватор газ қувурини ёриб юборди

Жорий йил 28 март куни соат 18:00 чамасида Беруний туманида жойлашган Беруний АГРС №1 га келувчи юқори босимли магистраль газ қувурини экскаватор техникаси ёриб юборди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида фавқулодда вазият юзага келган.
«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» газ таъминоти филиали «Беруний туман газ» бўлинмасининг хабар қилишича, ушбу ҳодиса туфайли Беруний АГРС №1 дан табиий газ билан таъминланиб турган аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчилар вақтинчалик газ тармоғидан узилган.
«Урганчтрансгаз» унитар корхонасига қарашли юқори босимдаги магистраль газ тармоғини «Ҳайтбай арна» каналини қазиб келаётган экскаваторнинг уриб юборганлиги аниқланди. Айни пайтда шикаст етказилган жойда таъмирлаш ишлари охирига етказилиб, аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар қайта газ тармоғига уланган.
Мавзуга оид

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди

13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи

15:20 / 01.05.2025