Ўзбекистон | 18:44 / 06.05.2021
7543
2 дақиқада ўқилади

«Жавоби бир соатда чиқадиган коронавирус тести сохта» — ПЦР тест натижаларини сохталаштириш ҳолатларига расман муносабат билдирилди

Коронавирусни аниқлаш учун олинадиган тестларнинг жавоби бир соатда чиқиши унинг сохталаштирилганини билдиради. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

Бугунги кунда республикадаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлимлари ҳамда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ПЦР усулида коронавирус инфекциясини аниқлаш ва хулосалар бериш амалиёти жорий қилинган. Улар томонидан берилаётган маълумотномаларда QR код мавжуд бўлиб, у орқали қайси муассасада маълумотнома берилганлиги ва базага киритилганлиги аниқланади.

“Коронавирус тестларини сохталаштириш ҳолатлари учраб турибди. Юртдошларимизга айтардимки, тест топширишга борганда албатта томоқ ва бурундан суртма олиниши зарур. Агар тест жавоби ярим соат ёки бир соатда чиқадиган бўлса, бундай тестлар сохта бўлади. Чунки, ПЦР усулида аниқланадиган антиген тестлар жавобини билиш учун камида 6 соат вақт кетади”,- деди Ботир Қурбонов.

Эслатиб ўтамиз, республика махсус комиссияси қарорига биноан 2020 йил 25 декабрдан эътиборан Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартиби жорий қилинган эди.

Тошкент халқаро аэропортининг «Тиббиёт дунёси» МЧЖ билан имзолаган шартномасига кўра, тест таҳлилларини олиш шу фирма томонидан йўлга қўйилганди. «Тиббиёт дунёси» МЧЖ директор ўринбосари Баҳром Алматов аэропортга келган йўловчилар экспресс тест топшириши учун 150 минг сўм нарх белгилангани ва экспресс тест жавоблари 15 дақиқада аниқланишини айтганди. Кейинчалик Kun.uz’да бу фирма собиқ “СЭС” директорига тегишли эканлиги ҳақида мақола эълон қилинди.

Маълумот учун Қашқадарё, Самарқанд ва Наманганда коронавирус инфекцияси таҳлили натижалари бўйича қалбаки маълумотномалар тайёрлаб бераётган шахслар аниқланган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти