Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида маҳаллалар сони 3 тага кўпаймоқда

Навоий вилоятининг Кармана туманида «Деҳқонобод», «Буюк ипак йўли», «Янгиҳаёт» номли янги МФЙлар ташкил этилмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига халқ депутатлари Кармана тумани кенгашининг мазкур масалага тегишли қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарорга мувофиқ тумандаги «Варқ», «Дўстлик», «Боғишамол» маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида янги маҳалла фуқаролар йиғинларини тузиш кўзда тутилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг хулосасига асосан янги тузилаётган маҳаллаларга «Деҳқонобод», «Буюк ипак йўли», «Янгиҳаёт» номи берилиши режалаштирилган.
Шунингдек, қарор билан тумандаги тегишли масъулларга янги ташкил қилинган маҳаллалар ҳудудида яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига ўзгартириш киритиш, янгидан тузилган маҳалла фуқаролар йиғинларига номи ёзилган кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида ўрнатиш, уларни маъмурий бино ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш вазифаси топширилган. Қарор муҳокамаси 12 май куни якунланади.
Маълумот учун, ҳозирги вақтда вилоят ҳудудида 307 та МФЙ ва ОФЙ бор.
Мавзуга оид

16:21 / 28.07.2025
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат

11:23 / 25.07.2025
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди

14:03 / 09.07.2025
5,2 мингта маҳаллада ўтган 6 ойда бирорта жиноят содир бўлмади

20:51 / 08.07.2025