Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Камбағал мамлакатлар коронавирус ихтиёрига топшириб қўйилди – БМТ бош котиби
Антониу Гутерриш пандемияга қарши кураш иккита параллел йўлдан кетаётганини қайд этди.

Фото: news.un.org
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш «катта йигирматалик» мамлакатларни вакцинани адолатли тарзда тақсимлаш тўғрисидаги ваъдасини бажаришга чақирди. Бу ҳақда БМТ янгиликлар маркази хабар бермоқда.
Антониу Гутерриш пандемияга қарши кураш иккита параллел йўлдан кетаётганини қайд этди.
«Вакциналар, тестлар, дори-дармон ва тиббий воситаларга адолатсиз равишда эга бўлиш камбағал мамлакатларни вирус ихтиёрига топшириш билан якунланди. Ҳиндистон, Жанубий Америка ва коронавирус авж олган бошқа ҳудудларда одамлар кўз ўнгимизда қирилмоқда», - деди у.
«Биз вирус билан уруш ҳолатидамиз. Вирусга қарши курашаётган эканмиз, қуролларимизни ҳарбий иқтисодиёт қоидаларига мос ҳолда қўллашимиз зарур», - деди БМТ бош котиби.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши вакцина етарлича тақсимланмаганлигини таъкидлаганди.
У бой мамлакатларни болаларни коронавирусга қарши эмламасликка, биринчи навбатда вакцинани камбағал мамлакатлар билан бўлишишга чақирган.
Мавзуга оид

11:06
БМТ: Исроилнинг Ғазога инсонпарварлик ёрдамини блоклаши ҳаёт учун хавф туғдирмоқда

08:15
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

13:45 / 11.07.2025
БМТ: Украинада июнда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони энг юқори кўрсаткичга етди

16:54 / 08.07.2025