Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Ғарбга наркотрафик ва миграцияни назорат қилишни тўхтатиш билан таҳдид қилди
У шунингдек, ЕИнинг Беларусь авиацияси парвозларини тақиқлаганига ҳам изоҳ берди.

Беларусь президенти Александр Лукашенко бундан буён Ғарб мамлакатлари Беларусь билан чегарадаги наркотрафик ва ноқонуний миграция устидан назоратни ўзлари амалга оширишини айтди.
«Биз гиёҳванд моддалар ва мигрантларни тўхтатиб тургандик – энди уларни ўзингиз ейсиз ва ушлайсиз», деди Лукашенко.
У шунингдек, ЕИнинг Беларусь авиацияси парвозларини тақиқлаганига ҳам изоҳ берди.
«Хавфсиз Беларусь устидан учиш ёқмаса, 300 киши ўлган жойдан учинг (Украина назарда тутилмоқда – таҳр.)», деди у.
23 май куни Лукашенконинг буйруғи билан ҳарбийлар Афинадан Вильнюсга йўл олган Ryanair авиакомпанияси самолётини Минскка қўндиришди.
Самолёт бортида Беларусь ҳукуматига қарши намойишларни фаол ёритган ва мухолифатчиларнинг биринчи рақамли ресурсига айланган Nexta Telegram-каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич ва унинг севган қизи бор эди — самолёт қўнганидан кейин улар қўлга олинди, қолган йўловчилар эса етти соатдан кейин парвозни давом эттириш учун қўйиб юборилди.
Бу ҳодиса халқаро инқирозли ҳолатни келтириб чиқарди. Авиакомпаниялар Беларусни айланиб ўтган ҳолда учишга қарор қилмоқда.
Мавзуга оид

07:37 / 03.07.2025
Лукашенко йил охиригача «Орешник» Беларусда жойлаштирилишини маълум қилди

18:47 / 02.07.2025
Лукашенко 16 кишини, жумладан, «экстремистик» жиноятларда айбланганларни афв этди.

18:13 / 21.06.2025
Трампнинг махсус вакили Келлог Минскда Лукашенко билан учрашди

20:28 / 07.05.2025