Уй-жойга талаб юқори бўлган туманларда камида 3 мингта хонадонга эга кўп қаватли уйлар қуриш бўйича кўрсатма берилди
Осиё тараққиёт банкининг 50 млн доллар кредити ҳисобидан аҳоли зич, уй-жойга талаб юқори бўлган туманларда камида 3 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 май куни кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу йил 183 та янги уй-жой массивлари қурилмоқда. Уларга 185 километр ичимлик суви, 290 километр оқава тизими, 130 километр электр, 110 километр табиий газ тармоқлари тортилади. Бунинг учун зарур 415 миллиард сўм маблағнинг манбалари аниқ.
Мутасаддиларга ушбу массивларни инфратузилма билан сифатли таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Осиё тараққиёт банкининг 50 миллион доллар кредити ҳисобидан аҳоли зич, уй-жойга талаб юқори бўлган туманларда камида 3 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши қайд этилди.
Уй-жойнинг бошланғич бадали учун субсидия тўлаш тартибини соддалаштириш ҳамда муддатини қисқартириш бўйича кўрсатма берилди.
Ҳудудларни обод қилиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича бажарилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жорий йилда 7 минг 794 та қишлоқ ва маҳалладаги шароитларини яхшилаш учун 18 триллион сўм маблағ йўналтирилган. Бундан ташқари, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўллар қуриш ва таъмирлашга яна 300 миллион доллар ажратилган.
Президент бу борадаги ишлар ижросини танқид қилиб, мутасаддиларга қолоқликни бартараф этиш ва лойиҳаларни сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид

12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади

12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади

12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади

11:46 / 26.05.2025