Жамият | 16:18 / 04.06.2021
11788
2 дақиқада ўқилади

Ҳар йили юзлаб фильмлар суратга олинади. Истанбулнинг гўзал манзилларига саёҳат (видео)

UzbekLife хорижнинг гўзал манзилларига саёҳатларни давом эттиради. Бу гал Туркиядаги колумнистимиз билан Истанбулнинг Таксим майдони ва унга ёндош жойлашган Истиқлол кўчаси бўйлаб саёҳат қилинг.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Ҳар йили юзлаб фильмлар суратга олинади

Таксим майдони ва унга ёнма-ён жойлашган Истиқлол кўчаси Истанбулдаги энг машҳур ва туристларни ҳамиша ўзига жалб қиладиган сайёҳлик маркази ҳисобланади.

 Ушбу манзиллар йилнинг тўрт фаслида ҳам хориждан келувчиларнинг эътибор марказида бўлиб келади.

Майдон Мустафо Камол Отатурк хотирасига бағшланган йирик марказдир. Унга ёндош шаклда барпо этилган Истиқлол кўчаси эса ҳам тарихий, ҳам замонавийликни ўзида акс эттиргани билан аҳамиятли.

Истиқлол кўчасида дунёнинг турли машҳур бренд маҳсулотлари, турк ошхонасининг лаззатли таомларини топасиз.

Айни пайтда бу кўча турк сериаллари суратга олинадиган асосий повильонлардан биридир. Ҳар йили бу ерда юзлаб фильмлар тасвирга олинади.

Истиқлол кўчасида музейлар, бир-неча юз йилликни ўзида жамлаган тарихий манзиллар бор. Ушбу манзиллар бир вақтнинг ўзида ҳам сайёҳларга ҳизмат кўрсатади, ҳам Туркия тарихидан ҳикоя қилиб боради.

Таксим майдони ва Истиқлол кўчасига қилган саёҳатимизни UzbekLife’нинг YouTube’даги каналида томоша қилинг.

Исфандиёр Бургутбоев
UzbekLife’нинг Туркиядаги колумнисти

Мавзуга оид