Спорт | 15:43 / 05.06.2021
8179
2 дақиқада ўқилади

Рубен Диаш – АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Англия Премьер-лигаси 2020/21 йилги мавсум якунларига кўра, мусобақанинг энг яхши футболчисини аниқлади.

АПЛ расмий сайтининг эълон қилишича, «Манчестер Сити» ҳимоячиси Рубен Диаш якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Ушбу соврин учун Диашдан ташқари, Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Жек Грилиш («Астон Вилла»), Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм»), Мэйсон Маунт («Челси»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва Томаш Соучек («Вест Ҳэм») даъвогарлар қаторига киритилганди.

Аввалроқ, Диаш журналистлар талқинига кўра ҳам АПЛда йил ўйинчиси деб топилганди. 

Эслатиб ўтамиз, Диаш сентябрь ойида «Бенфика»дан 68 миллион евро эвазига «Манчестер Сити» сафига ўтганди. Рубен АПЛ жорий мавсумида 32 ўйинда битта гол уриб, якунда клуби билан чемпионликка эришди.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Сув — ҳаёт, сув — барака. Энди эса — билим манбаи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда