Apple компанияси iOS 15 операцион тизимини тақдим этди
iOS 15 операцион тизимида фойдаланувчи кирувчи хабарларни фильтрлаши мумкин бўлади: бунда у айни вақтда кимлардан хабарлар келиши мумкинлигини белгилайди. Зарур бўлмаган хабарлар эса кейинроқ, белгиланган вақтда акс этади.

Apple компанияси WWDC 2021 анжуманида iOS 15 операцион тизими тақдимотини ўтказди.
Маълумот берилишича, FaceTime янгиланишларга эга бўлди. Жумладан, SharePlay режимида Apple Music орқали биргаликда қўшиқлар эшитиш ёки фильмлар томоша қилиш мумкин бўлади. Сеанснинг исталган иштирокчиси контентни қўйиши, тўхтатиши ёки ўтказиши мумкин. Бундан ташқари, FaceTime чатига Apple қурилмасига эга бўлмаганлар ҳам браузер орқали уланиши қўшила олади.
Шунингдек, iOS 15 операцион тизимида фойдаланувчи кирувчи хабарларни фильтрлаши мумкин: бунда у айни вақтда кимлардан хабарлар келиши мумкинлигини белгилайди. Зарур бўлмаган хабарлар эса кейинроқ, белгиланган вақтда акс этади.
Камералар фотосуратлардаги матнларни таний олади ҳамда нусха кўчиради. Spotlight дастури эса суратга олинган жой, одамлар, манзара ва объектлар орқали фотосуратларни қидириш имконини беради.
Локатор хизматида ўчириб қўйилган ва маълумотлар ўчириб ташланган қурилмани топиш имконияти пайдо бўлади.
iOS 15 операцион тизимининг бета-версияси фойдаланувчилар эътиборига июлда ҳавола этилади.
Мавзуга оид

16:50 / 26.06.2025
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди

00:33 / 20.06.2025
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025