Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона шаҳридаги содир бўлган ёнғинда 6 кишининг ҳаёти сақлаб қолинди

7 июнь куни соат 10:05да Фарғона шаҳар, «Бобур» МФЙ, А.Қодирий кўчаси кўп қаватли 28-уйнинг 62-хонадони балконида уй жиҳозлари ёнган. Ёнғин пайтида 6 кишининг ҳаёти сақлаб қолинган. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz га хабар бермоқда.
Билдирилишича, Фарғона шаҳар Бобур маҳалласи А.Қодирий кўчаси кўп қаватли 28-уйнинг 62-хонадонда яшовчи 57 ёшли Д.В. уйи балконининг 8 квадрат/метр майдонида уй жиҳозлари ёнган. Ёнғин тарқалиши оқибатида юқоридаги 66-хонадонда яшовчи 31 ёшли М.Ю.нинг уйи балконининг 6 квадрат/метр майдонида уй жиҳозлари ҳамда қўшниси 70-хонадонда яшовчи 66 ёшли Х.С.нинг уйи балконининг 6 квадрат/метр майдонида уй жиҳозлари ёнган.
Ёнғиндан 6 нафар фуқаролар ёнғин-қутқарувчилари томонидан қутқарилиб, уларга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Воқеа жойига 10:15 да етиб борилиб, соат 10:17 да олов тўлиқ қуршаб олинган.10:30 да эса тилсиз ёвни ўчиришга муваффақ бўлинган. Ёнғиндан уйларнинг 120 квадрат/метр майдони сақлаб қолинган.
Аввалроқ Қўқон шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлгани ҳақида лавҳа берилган эди.
Мавзуга оид

23:11 / 23.07.2025
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди

12:23 / 23.07.2025
Қибрайда яшаш уйи ва қурилиш моллари дўкони ёниб кетди

09:26 / 21.07.2025
Чилонзорда автомобил ёниб кетиши оқибатида 4 киши куйиш жароҳати олди

19:57 / 20.07.2025