Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марҳамат туманида замонавий кутубхона барпо этилди
Айлана шаклдаги кутубхона уч қаватли бўлиб, ундаги жавонларга 150 мингга яқин китоб жойлаштирилади.

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида фаолият юритувчи тадбиркор Қобилжон Обидов ўз маблағлари ҳисобидан жамоат кутубхонасини барпо этди.
Шарқона услуб ва замонавий архитектура уйғунлиги асосида қурилган кутубхонанинг очилиш маросими олдидан китоб фондини шакллантириш ҳамда бинонинг сўнгги таъмирлаш жараёнлари кетмоқда.
Уч қаватли кутубхонада 150 мингга яқин китоб жойлаштирилади.
Бундан ташқари, кутубхона тўлиқ қувват билан ишга тушгач, китобхонлар замонавий компьютерларда 300 мингдан зиёд электрон китобларни ўқиш имкониятига эга бўлади.
Кутубхона тез кунларда иш бошлаши кутилмоқда. У марҳаматлик ёшлар учун Мустақилликнинг 30 йиллигига муносиб совға бўлса ажаб эмас.
Элмурод Эрматов,
Жаҳонгир Маҳмудов
Мавзуга оид

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

16:48 / 13.07.2025
Венгриядаги энг қадимий кутубхона қўнғизлар сабаб юз минглаб китобларидан айрилиши мумкин

22:27 / 10.07.2025