Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар АҚШ қўшинлари тўлиқ чиқиб кетмагунича Афғонистонда янги ҳукумат тузилмаслигини маълум қилди
Аввалроқ толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин “Толибон” 31 августдан кейин Афғонистондаги АҚШ қўшинларига мамлакатни истило қилишнинг давом этиши сифатида қарашини айтганди.

Фото: Reuters
Америка ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетмагунича “Толибон” мамлакатда янги ҳукуматни шакллантирмайди. Бу ҳақда 1TV телеканали ҳаракат расмий вакили Забиҳулла Мужоҳидга таяниб хабар берди.
“Америкалик охирги аскар мамлакатни тарк этмагунича Афғонистонда янги ҳукумат бўлмайди. Биз ўзига тўқ бўламиз. Халқимиз иқтисодий ўзгаришларни кутмоқда”, – дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.
Аввалроқ толибларнинг Қатардаги сиёсий офиси вакили Суҳайл Шаҳин “Толибон” 31 августдан кейин Афғонистондаги АҚШ қўшинларига мамлакатни истило қилишнинг давом этиши сифатида қарашини айтганди.
22 августда Оқ уй раҳбари америкалик ҳарбийлар қўшинлар олиб чиқилиши охирги муддати узайтирилишини муҳокама қилишаётгани, бироқ бунга зарурат бўлмаслигига умид қилаётганини айтган.
Мавзуга оид

07:51 / 21.07.2025
Германиядан бир йил ичида иккинчи депортация рейси Кобулга учиб кетди

18:41 / 18.07.2025
Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ўртасида Трансафғон темир-йўли бўйича битим имзоланди

12:15 / 18.07.2025
Бахтиёр Саидов Кобулда Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи билан учрашди

16:42 / 14.07.2025