Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда 1 кг гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида ташкил этилган тезкор тадбирда 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 20 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент вилояти ИИББ ва унинг соҳавий хизмат ходимлари томонидан «Қора дори-2021» кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давомида бир қатор жиноятлар аниқланиб, қонунбузарликларга чек қўйилмоқда.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни ИИВ ҳамда Тошкент вилояти ИИББ ва унинг қуйи тизим тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида, Бекобод тумани «Фарҳод» маҳалласида яшовчи, 1981 йилда туғилган Э.А. туман Зафар қўрғони марказида 20 000 АҚШ доллари эвазига 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситасини махсус харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:05 / 07.07.2025
Тошкентдаги маҳаллада гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилган ёш йигитлар аниқланди

17:10 / 15.06.2025
Бекободда микроавтобус поезд билан тўқнашди

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

08:24 / 18.04.2025