ФВВ Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 6 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво шароити туфайли Қамчиқ довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.

Фото: ЙҲХББ видеосидан кадр
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 6 октябрь куннинг иккинчи ярмида А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек вақти-вақти билан туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +1,+4 даража, кундузи +4,+7 даража бўлиши кутилмоқда.
Шу муносабат билан вазирлик ҳайдовчилардан довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда барча хавфсизлик чораларини кўришга чақирди.
Мавзуга оид

19:45 / 07.06.2025
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди

12:31 / 29.05.2025
Қамчиқда ичида беш киши бўлган Gentra хандаққа тушиб кетди

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

16:14 / 11.04.2025