Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бозорлардаги нарх-наво маълум қилинди
Тухум ва картошканинг минимал-максимал нархлари қимматлашган.

Давлат статистика қўмитаси ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари минимал-максимал нархини маълум қилди.
2021 йил 27 октябрь ҳолатига кўра, суякли мол гўштининг 1 килограмми нархи 45 000 – 68 000 сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек:
- Қўй гўшти (1 кг) 52 000 – 80 000 сўм;
- Картошка (1 кг) 2800 – 7000 сўм;
- Пиёз (1 кг) 1200 – 3500 сўм;
- Сабзи (1 кг) 1500 – 8000 сўм;
- Тухум (10 дона) 7000 – 15 000 сўм;
- Гуруч (1 кг) 5000 – 17 500 сўм;
- Ўсимлик ёғи (1 л) 14 000 – 24 000 сўм;
- Шакар (1 кг) 7500 – 9500 сўм.
15 октябрь ҳолати билан таққослаганда, картошканинг минимал нархи 300 сўмга, максимал нархи 500 сўмга, 10 дона тухумнинг минимал нархи ҳам, максимал нархи ҳам 1000 сўмга қимматлашган.
Мавзуга оид

13:49 / 19.07.2025
Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори ўсишни давом эттирмоқда

22:14 / 05.05.2025
Қўйлиқдан репортаж: бозор ташқарисидаги ноқонуний деб топилган дўконлар бузилмоқда

09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди

10:02 / 16.04.2025