Хўжайлида 381,2 млн сўмлик бюджет маблағини ўзлаштирган мансабдорлар аниқланди

Фото: KUN.UZ
Қорақалпоғистонда 381,2 млн сўмлик бюджет маблағини ўзлаштирган мансабдорлар кирдикорлари фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига асосланиб Хўжайли тумани ҳокимлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳолат бўйича департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда туман ҳудудида жойлашган Республика кўп тармоқли болалар санаторияси ва “М.Т.” МЧЖ раҳбари Ж.А. олдиндан тил бириктириб, ушбу санаторияга шартномада кўрсатилган «МОДЕРН» дизайнидаги ҳар хил ўлчамдаги 600 млн сўм пул маблағларига арзон нархларда 3 турдаги 218,8 млн сўмлик этикеткалари бўлмаган гиламлар етказиб берилган. Аниқланишича, жами 381, 2 млн сўм бюджет маблағлари талон-тарож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Суд томонидан айбдор шахслар жазога тортилди ҳамда 381,2 млн сўмлик бюджетга келтирилган зарар ундирилиши таъминланди, дейилади расмий хабарда.
Бундан олдин Кегейлида 5 минг доллар эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди
Ўзбекистон | 21:52
-
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ
Жаҳон | 21:34
-
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди
Жаҳон | 21:33
-
Прописканинг қайтиши, кутилганидан тезроқ инфляция — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 21:27
Мавзуга оид

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

20:08 / 22.05.2025
Иссиқлик таъминоти объектларини қуришга 500 млрд сўм ажратилди

10:18 / 15.05.2025
Россия федерал бюджетнинг деярли учдан бир қисмини махфийлаштирди

15:03 / 03.05.2025