Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ 1/8 финалига қайтадан қуръа ташланди

Фото: УЕФА
Бугун, 13 декабрь куни УЕФАнинг Ньонда жойлашган штаб-квартирасида Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қайтадан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Иккинчи қуръада ҳам Месси ва «ПСЖ» ҳамда Роналду ва «МЮ»га осон рақиб тушмади. «Юнайтед» Испаниянинг амалдаги чемпиони «Атлетико»га қарши саф тортса, «ПСЖ» Ла Лига пешқадами «Реал»га тўқнаш келди. Месси, Неймар, Мбаппе ва Серхио Рамоснинг Мадрид клубига қарши ўйини шубҳасиз марказий мақомга эга.
ЕЧЛ 1/8 финал жуфтликлари:
- «Зальцбург» (Австрия) – «Бавария» (Германия)
- «Спортинг» (Португалия) – «Манчестер Сити» (Англия)
- «Бенфика» (Португалия) – «Аякс» (Нидерландия)
- «Челси» (Англия) – «Лилль» (Франция)
- «Атлетико» (Испания) – «Манчестер Юнайтед» (Англия)
- «Вильярреал» (Испания) – «Ювентус» (Италия)
- «Интер» (Италия) – «Ливерпуль» (Англия)
- «ПСЖ» (Франция) – «Реал Мадрид» (Испания).
Нимчоракфинал баҳслари одатдагидек баҳорда ўтиб, уй-сафар тизимида ўтказилади. Сараланган жамоалар жавоб учрашувини уйда ўтказишади. 1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 15/16 – 22/23 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 8/9 – 15/16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

11:31 / 06.07.2025
Месси аввал голга сабабчи бўлди, кейин эса иккита чиройли гол билан камбэк қилди

13:36 / 30.06.2025
«ПСЖ» Месси ва жамоасини аямади. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди

12:31 / 20.06.2025
«Интер Майами» Мессининг шедеври билан камбэк қилди, «ПСЖ»да сенсацион мағлубият

12:00 / 16.06.2025