Навоийда Cobalt билан тўқнашган Spark ёниб кетди
Навоий шаҳрида Cobalt билан тўқнашган Spark ёниб кетган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 2022 йил 20 январь куни соат 20:45 ларда Навоий шаҳри, И.Каримов кўчасида 1993 йилда туғилган Ф.М. Spark машинаси билан ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда кетаётган, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувидаги Cobalt машинасининг орқа томонига бориб урган. Зарб оқибатида Spark машинасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Шундан сўнг машина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси ўзларини четга олишган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ёнғин ўткинчилар ёрдамида ўчирилган. Унгача эса машинанинг анча қисми ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

20:12 / 26.05.2025
Самарқанд шаҳрининг собиқ прокурори Навоий шаҳрига прокурор бўлди

18:43 / 23.05.2025
UzAuto Motors «Cobalt Midnight»нинг қиммат нархда сотилаётганини рад этди

18:45 / 22.05.2025