Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ливерпуль» пенальтилар сериясида «Челси»дан устун келиб, Англия кубоги соҳиби бўлди

Фото: Getty Images
Лондонда Англия кубоги финали доирасидаги «Челси» - «Ливерпуль» учрашуви якунига етди.
«Уэмбли» стадионида кечган ҳал қилувчи ўйиннинг асосий вақтдаги кульминацион воқеаси ливерпулликлар форварди Муҳаммад Салоҳнинг 33-дақиқада жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этгани бўлди.
Учрашувнинг асосий вақтида Тухель ва Клопп шогирдлари гол кирита олишмади – 0:0.
Қўшимча бўлимларда ҳам мураббийлар захирадан янги кучларни туширганига қарамай, 120 дақиқа ичида ҳисоб очилмади.
Пенальтилар сериясида эса омад «Ливерпуль»га кулиб боқди. «Челси» сафидан Аспиликуэта ва Маунт зарбани беришда адашган бўлса, «қизиллар»дан Мане хатога йўл қўйди. 111-дақиқада майдонга тушган Цимикас эса ҳал қилувчи зарбани бериб, «Ливерпуль»га кубокни келтирди. Шу тариқа, ушбу жамоа ўз тарихида 8-марта ушбу совринга эга чиқди.
Англия кубоги. Финал
14 май (шанба)
Челси – Ливерпуль 0:0.
Пенальтилар серияси: 5:6
Челси – Менди, Жеймс, Тиаго Силва, Рюдигер, Чалоба (Аспиликуэта, 105), Алонсо, Ковачич (Канте, 66), Жоржиньо, Пулишич (Лофтус-Чик, 105), Маунт, Лукаку (Зиёш, 85).
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк (Матип, 90), Конате, Робертсон (Цимикас, 111), Ҳендерсон, Тиаго Алькантара, Кейта (Милнер, 74), Салоҳ (Диогу Жота, 33), Мане, Диас (Фирмино, 98).
Огоҳлантиришлар: Жеймс (77).
Мавзуга оид

11:05 / 09.07.2025
«Челси»да янги юлдуз порламоқда. Жоау Педру собиқ жамоасини аямади ва лондонликларни финалга олиб чиқди

13:36 / 29.06.2025
Йилнинг энг узун ўйини: «Челси» ва «Бенфика» баҳси бошланганидан 4,5 соат ўтиб якунланди

11:48 / 17.06.2025
«Челси»нинг янги ҳужумчиси ишончни оқлашни бошлади, Ди Мария ва Отаменди «Бенфика»ни қутқарди

22:15 / 03.06.2025