Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метроси 15 та бекатда вестибюллар иш вақтини узайтирмоқда
Тошкент метрополитени 1 июндан 15 та бекатдаги иккинчи вестибюллар иш вақтини узайтирмоқда. Илгари улар соат 07:00 дан 19:00 гача ишлаган.

Фото: Kun.uz
Метрополитен маъмурияти хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 июнь кунидан бошлаб Тошкент метрополитенининг Ҳамид Олимжон, Пушкин, Мирзо Улуғбек, Ойбек, Беруний, Абдулла Қодирий, «Новза», «Тошкент», «Космонавтлар», «Чорсу», «Тинчлик», «Туркистон», «Шаҳристон», «Бодомзор» ҳамда «Минор» метро бекатларининг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) тонгги соат 05:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Қайд этилишича, бу метро йўловчиларига қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, ушбу бекатларнинг 2-вестибюли (кириш ва чиқиш қисми) шу кунга қадар тонгги соат 07:00 дан 19:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатган.
Мавзуга оид

14:31 / 04.07.2025
Тошкент метросининг 13 та бекатида вестибюлнинг бир томонидаги касса ёпилди

23:04 / 27.06.2025
Тошкент метросида ёш бола поезд йўлига тушиб кетгани рад этилди

17:42 / 25.06.2025
«Тошкент метрополитени» тирбандликлар ҳақидаги эътирозларга жавоб қайтарди

21:42 / 24.06.2025