Жаҳон | 14:55 / 28.07.2022
7325
2 дақиқада ўқилади

WhatsApp ва Snapchat Россияда йирик жаримага тортилди

Москванинг Таганский тумани суди WhatsApp LLC’ни россияликларнинг маълумотларини маҳаллийлаштиришни қайта рад этгани учун 18 миллион рубль, Snap Inc’ни 1 миллион рубль миқдорида жаримага тортди.

Фото: Picture Alliance

Москванинг Таганский тумани суди Meta корпорациясига тегишли WhatsApp LLC’ни WhatsApp мессенжерининг россиялик фойдаланувчилари маълумотларини маҳаллийлаштиришни қайта рад этгани учун 18 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. 28 июль, пайшанба куни Америка компанияси РФ МЖТКнинг 13.11-моддаси 9-қисми бўйича айбдор деб топилди. Суд картотекасида қайд этилишича, қарор судья Тимур Вахрамеев томонидан қабул қилинган. 

Шу куни Москванинг Таганский тумани суди Американинг Snap Inc компаниясини ўзига тегишли Snapchat мессенжерининг россиялик фойдаланувчилари маълумотларини маҳаллийлаштиришдан бош тортгани учун 1 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. «Snap Inc. РФ МҲТКнинг 13.11-моддаси 8-қисми (оператор томонидан РФ фуқаролари шахсий маълумотларини РФ ҳудудида жойлашган маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда тўплашда шахсий маълумотларни ҳисобга олиш, тизимлаштириш, сақлашни таъминлаш мажбуриятини бажармаслик) бўйича айбдор деб топилсин», - дея қарорни эълон қилган судьянинг сўзларидан иқтибос келтиради «Интерфакс».

WhatsApp Inc. компанияси 2014 йил октябридан бери Meta корпорацияси (аввалги - Facebook) таркибига киради. 2022 йил март ойида Тверской суди РФ Бош прокуратурасининг талабига биноан Meta Platforms Inc. фаолиятини Россияда тақиқлади. 2021 йил августида WhatsApp россиялик фойдаланувчилар маълумотларини маҳаллийлаштиришдан бош тортгани учун 4 миллион рубль миқдорида жаримага тортилган эди. 

Snapchat - мобил қурилмалар экранида бир неча сонияга пайдо бўладиган ва кейин яна йўқолиб қоладиган, лекин Snapchat серверида қоладиган фотосуратлар, видео ҳамда хабарлар алмашиш имконини берувчи мессенжер. Сервис, айниқса, Европа ва Шимолий Америка ёшлари орасида машҳур. Мессенжернинг кунлик фойдаланувчилари сони 300 миллион кишидан ошади. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти