Тошкент метросида яна техник носозлик юз берди
Бугун, 22 август куни Тошкент метросида яна техник носозлик юз берди. “Тошкент метрополитени” ДУК ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Қайд этилишича, тонгги соат 05:55 да 11-сонли ҳаракат таркиби 2-йўналиш бўйлаб «Халқлар дўстлиги» бекатига кириб келган.
Билдирилишича, контакт релсида кучланишнинг пасайиши оқибатида машинист йўриқномага асосан поездни ҳаракатдан тўхтатган.
Энергия тизими томонидан захира қурилмалари орқали контакт релсига юқори кучланиш берилган ва ҳаракат таркиби ҳаракатланишда давом этган.
Маълум қилинишича, ҳозирда поездлар ҳаракати доимий жадвал асосида давом этмоқда.
Мавзуга оид

17:03 / 20.05.2025
Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?

16:05 / 19.05.2025
Президент Тошкент метросини ТТЗгача олиб бориш режалари билан танишди

19:32 / 19.04.2025
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти

10:00 / 12.04.2025