Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги миграция марказида хориж фуқароларини ҳарбий хизматга олиш йўлга қўйилади
20 сентябр куни давлат думаси Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунни қабул қилди.

Фото: РИА Новости
Москва ҳукумати «Сахарово» миграция марказида хориж фуқароларини Россияда ҳарбий хизматга жўнатишни йўлга қўяди. Бу ҳақда Москва мэри Сергей Собяниннинг сайтида маълум қилинди.
«Яқин вақт ичида Москва ҳукумати «Сахарово»да хориж фуқароларини ҳарбий хизматга олишни ташкиллаштиришда Россия мудофаа вазирлигига ёрдам берувчи тўлақонли инфратузилмани ишга туширади»,— дейилади хабарда.
20 сентябр куни давлат думаси Россия фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунни қабул қилди.
Қонунга кўра, Россия қуролли кучларида камида бир йил хизмат ўташ бўйича шартнома имзолаган хориж фуқаролари Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олишлари мумкин бўлади.
Илгари соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш учун хориж фуқаролари камида уч йил шартнома асосида ҳарбий хизмат ўташлари лозим эди.
Аввалроқ Украинага қарши урушда «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясига ёлланиб иштирок этишни истаган маҳбусларга тўлиқ амуниция ва қурол-яроғлардан ташқари, 6 ой давомида ойига 100 минг рубл маош ваъда қилинганди.
Мавзуга оид

07:52
Европарламент Украина тинч аҳолисини қийноққа солганларни жазолашга чақирди

23:42 / 10.07.2025
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади

21:34 / 10.07.2025
АҚШ биринчи марта Украинага ёрдам кўрсатиш учун «Кўнгиллилар коалицияси» йиғилишига қўшилди

20:32 / 10.07.2025