Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди
Умрбек Жуманиязов Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги
24 октябр куни Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашининг навбатдан ташқари 66-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини таҳлил қилди, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича галдаги вазифаларга тўхталди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Умрбек Маткаримович Жуманиязов Гурлан тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Тайинловга қадар у «Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
2020 йил апрелидан буён Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Муроджон Ачилов 2022 йил ёзида Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025