Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ўз гиламларини асосан Қирғизистонга сотмоқда
Ўзбекистон 10 ойда қиймати 31,6 млн долларга тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижий давлатларга қиймати 31,6 млн долларга тенг бўлган гилам экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, гилам экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млн долларга кам.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон гилам экспорт қилган асосий давлатлар орасида Қирғизистон биринчи ўринни эгаллаб турибди – 18,2 млн доллар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 4,2 млн доллар ҳамда 3 млн долларлик гилам экспорт қилинган Озарбойжон ва Афғонистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Россия – 2,9 млн доллар;
- Қозоғистон – 1,3 млн доллар;
- Тожикистон – 969 минг доллар.
Мавзуга оид

18:19 / 10.07.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишига Ўзбекистон компаниялари ҳам жалб қилиниши мумкин

14:57 / 07.07.2025
Тожикистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасига қўшилмоқчи

20:14 / 03.07.2025
Қирғизистон аҳоли даромадларининг ўсиши бўйича Марказий Осиёда 1-ўринга чиқди. Ниманинг ҳисобига?

15:47 / 01.07.2025