Қирғизистон олийгоҳида мамлакатга умуман келмаган ўзбекистонлик талабалар аниқланди
Улар Қирғизистон ҳудудида умуман бўлмаган, аммо университетда фаол талабалар сифатида қайд этилган.

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Ишенали Арабаев номидаги Қирғизистон давлат университетида расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларини аниқлади.
Жумладан, олийгоҳга расман ўқишга кирган бир қатор хорижликлар амалда Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлмагани ва ўқув жараёнида иштирок этмагани маълум бўлди. Бироқ уларнинг ҳужжатлари университетда фаол талабалар сифатида қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг «Хизмат сохтакорлиги» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Комиссия текшируви қонунбузарликларни тасдиқлаган. Оқибатда, 59 нафар чет эллик фуқаро ҚДУ талабаси сафидан четлатилди. Таъкидланишича, улардан 30 нафари Ўзбекистон фуқаролари, 20 нафари Қозоғистон, 9 нафари Россия фуқаролари ҳисобланади.
Тергов тадбирлари давом этмоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси университет профессор-ўқитувчилари ва маъмурият ходимларидан қайси бири қонунбузарликларга алоқадорлигини аниқламоқда.
Мавзуга оид

15:31
Қирғизистон Ўзбекистон томонидан берилган ер участкаларини расмийлаштиришни якунлади

14:45 / 27.06.2025
Ғазнани ўмардингми, 10 баробар қилиб қайтарасан – Садир Жапаров

14:20 / 26.06.2025
Қирғизистонда қирғиз тилининг мавқейи оширилмоқда

12:11 / 25.06.2025