2023 йилда Сирдарёда қўшимча 100 мингта бўш иш ўрни яратилади
Кейинги йилда Сирдарё «аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудуд»га айлантирилади. 2023 йилда вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баробарга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1,1 баробарга, хизматлар ҳажми 1,2 баробарга ошиши кутилмоқда.
«Сирдарё вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, 2023 йилда қўшимча равишда вилоятда 100 мингта иш ўрни яратилади. Хусусан:
- қишлоқ хўжалигида – 45,2 минг;
- инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига – 19,8 минг;
- хизматлар соҳасини ривожлантириш ҳисобига – 22,6 минг;
- янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида – 12,4 минг.
Маълумот учун, ҳозирда Сирдарё вилоятида иш билан таъминланган аҳоли сони 340 мингни ташкил қилади.
Вилоятдаги йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш мақсадида, жами 137,2 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ер фондининг бошқа тоифаларига ўтказиш режалаштирилмоқда.
Келгуси йилда Сирдарё вилоятида кутилаётган натижалар:
1) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 баробарга (12,7 трлн сўмга), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 1,1 баробарга (11,2 трлн сўмга), хизматлар ҳажми 1,2 баробарга (6,4 трлн сўмга) ошади;
2) қиймати 19 трлн 290 млрд сўмлик 858 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, хизматлар соҳасини ривожлантириш, “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 54,8 мингга яқин янги иш ўринлари яратилади;
3) қўшимча 7 700 гектар экин майдонларида сабзавот, полиз, картошка, мойли ва дуккакли экинлар экилиб, 45,2 минг аҳолини иш билан банд қилиш имконияти яратилади.
Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этиш мақсадида:
- инвестиция, тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаларига оид лойиҳаларни ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш устидан доимий мониторинг ўрнатилади;
- 2023 йил 1 апрелга қадар Сирдарёда 2023 йилда аҳолига тарқатиладиган экин ерларни очиқ электрон танлов орқали ижарага берилиш йўлга қўйилади;
- мазкур майдонларга қишлоқ хўжалиги экинларини “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда экилиши таъминланади.
Аввалроқ, 2016 йилдан буён Сирдарё вилоятида ҳокимлик қилаётган Ғофуржон Мирзаев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига ўтказилганди.
Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Акмал Маҳмудалиевга эса Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди.
Мавзуга оид

15:15 / 10.06.2025
Кувайт Сирдарёда тиббиёт йўналишида лойиҳани амалга оширади

08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

17:39 / 28.02.2025