Юнусободда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Юнусобод туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
2023 йил 12 январь куни соат 20:40 ларда Юнусобод тумани Янгишаҳар кўчасида бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Жами 17 та автомашина ўртасида тўқнашув юз берган:
- «Нексия-3» - 2 та;
- «Нексия-1» - 2 та;
- «Мерcедес Бенц» - 1 та;
- «Бест туне Т 33» - 1 та;
- «Дамас» - 1 та;
- «Матиз» - 5 та;
- «Спарк» - 2 та;
- «Киа К 5» - 1 та;
- «Волсваген» - 1 та;
- «Исузу» юк машинаси - 1 та.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган, улар ҳозирда шифокорлар назоратида.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:10 / 04.07.2025
Уста Ширин кўчасида Cobalt ва Tracker-2 тўқнашди

13:23 / 03.07.2025
«Ливерпул» ҳужумчиси Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

10:41 / 03.07.2025
Чилонзорда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган Lacetti Damas билан тўқнашди

23:32 / 30.06.2025