Сирдарёда Lacetti ва Yutong иштирокида ЙТҲ юз берди. Бир йўловчи ҳалок бўлди
Lacetti ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилган. Унинг ортидан келаётган Yutong эса енгил машина билан тўқнашган.

Фото: Видеодан кадр
Сирдарё вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар йўловчи ҳалок бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 19 июн куни соат 05:40 ларда Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобил йўлининг 116-километрида Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши натижасида йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилган.
Ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Yutong русумли транспорт воситаси эса Lacetti русумли автомобилга бориб тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti русумли автомобилда йўловчи сифатида ҳаракатланиб келаётган 1 нафар йўловчи тан жароҳатлар олиб туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

13:44 / 27.06.2025
Сирдарёда ноқонуний балиқ овлаганлар салкам ярим млрд сўм зарар етказди

11:26 / 24.06.2025
Қибрайда йўловчи ташувчи автобус ЙТҲга учради

09:59 / 21.06.2025
"Амударё" ва "Сирдарё" ҳавзалари бирлашмалари ходимларига устама белгиланди

20:28 / 18.06.2025