Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиб содир этган ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди
Бошқарувни йўқотган Lacetti йўл четида тўхтаб турган юк автомобили тиркамасининг орқа қисмига бориб урилган.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 23 февраль куни соат 04:20 ларда М-37 автомобиль йўлининг Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи 44-километрида содир бўлган.
Бухоро-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti машинаси ҳайдовчиси ухлаб қолган. У бошқарувини йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган юк автомобили тиркамасининг орқа қисмига бориб урилган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи олган жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга оид

11:26 / 24.06.2025
Қибрайда йўловчи ташувчи автобус ЙТҲга учради

16:39 / 23.06.2025
Саида Мирзиёева БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди

12:50 / 23.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми ўз ишини бошлади

19:04 / 21.06.2025