Apple iPhone 14 смартфонларини янги рангда тақдим этди
Буюртмалар 10 март куни очилади, янги смартфонларни харидорларга етказиб бериш эса 14 мартдан бошланади.

Фото: Apple
Apple iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларининг ёрқин сариқ рангдаги янги версияларини тақдим этди. Янги маҳсулотларнинг нархи iPhone 14 учун 799 доллардан, iPhone 14 Plus учун 899 доллардан бошланади.
Янги ранг iPhone 14 ва iPhone 14 Plus учун тақдим этилган қора, оқ, кўк, бинафша ва қизил ранглар қаторини тўлдирди. Техник жиҳатдан янгилик 2022 йилнинг кузида тақдим этилган смартфонлар билан айнан бир хил.
Сариқ рангли iPhone 14 ва iPhone 14 Plus моделларига олдиндан буюртмалар 10 март куни очилади, янги смартфонларни харидорларга етказиб бериш эса 14 мартдан бошланади.
Мавзуга оид

00:33 / 20.06.2025
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум

19:38 / 10.06.2025
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди

16:46 / 10.06.2025
iPhone янги дизайни, Siri’да кечиктирилган ўзгаришлар, iOS26 ва Games – Apple WWDC25’да нималар тақдим қилди?

20:47 / 09.06.2025