Туман ҳокимларининг кенгаш раиси мақоми 2026 йилда бекор қилинади
Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари 2024 йилги депутатлик сайловларидан кейин кенгаш раиси лавозимидан кетади. Янги таркибдаги депутатлардан бири кенгашга раис бўлади. Раисни тўғридан тўғри халқ сайламайди, кенгаш аъзолари сайлайди. Бу амалиёт туман ва шаҳарлар миқёсида 2026 йилдан бошлаб қўлланади.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон парламентида конституцияни янгилаш ҳақида маъруза қилган депутат Жаҳонгир Ширинов асосий қонунга киритилаётган айрим ўзгаришларни санаб ўтди.
“Конституция лойиҳасига кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига раҳбарлик қилиш амалиёти тугатилиб, кенгашларга ҳокимдан мустақил бўлган алоҳида кенгаш раиси раҳбарлик қилиши белгиланмоқда.
Содда қилиб айтганда, эндиликда вилоят ва туман (шаҳар)да халқ сайлаган депутатлар ҳоким фаолиятини бевосита ва холисона назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Энди ҳудудда ижро ҳокимиятига ҳокимлар, вакиллик органига ҳокимдан мустақил бўлган маҳаллий кенгашлар раислари раҳбарлик қилишади. Ҳокимларнинг маҳаллий кенгаш олдида ҳисобот бериши эса, уларга улкан масъулият юклайди.
Таъкидлаш лозимки, маҳаллий кенгашларнинг иш тартиби ҳозирги тартибга мослашиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли, кенгаш раиси ва ҳоким лавозимларини бир-биридан бирданига ажратиб бўлмайди, бунинг учун қонунчилик базасини қайта кўриб чиқиш, кадрларни тайёрлаш, моддий-техника масалаларини ҳал қилиш керак бўлади. Энг муҳими, ҳудудларда иккита орган ўртасида вазифалар такрорланишига йўл қўймаслик учун, уларнинг ваколат ва вазифаларини аниқ қилиб ажратиб бериш лозим.
Шунга кўра, кенгашлар раиси ва ҳоким лавозимларининг бир-биридан ажратилиши – Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг давлат ҳокимияти органларига нисбатан 2024 йилдаги навбатдаги маҳаллий кенгашларга сайлов натижалари бўйича, туман ва шаҳарнинг вакиллик ва ижро органларига нисбатан эса 2026 йил 1 январдан бошлаб қўлланилиши белгиланмоқда.
Яна бир масала. Лойиҳанинг илгари эълон қилган таҳририда халқ депутатлари кенгаши томонидан маҳаллий бюджетни кўриб чиқиш фақатгина ҳокимнинг тақдимига биноан амалга оширилиши кўрсатилган эди. Бу эса депутатларнинг бу борадаги ваколатини бевосита ҳокимга боғлаб қўйган эди. Эндиликда мана шундай тобелик чиқариб ташланмоқда, яъни мазкур норманинг янги матнида халқ депутатлари кенгаши “маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш” ваколати ҳеч қандай шартларсиз ва тўсиқларсиз амалга оширилиши кўрсатилмоқда. Бундай қоида ҳудудий дастурларни тасдиқлаш жараёнига нисбатан ҳам татбиқ этилмоқда”, – деди Жаҳонгир Ширинов.
Мавзуга оид

09:46 / 16.06.2025
Президент: "Ҳар бир ҳоким топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт"

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

21:49 / 26.02.2025
Трамп тарафдорлари Конституцияни ўзгартиришни режалаштирмоқда

15:39 / 24.02.2025