Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram иловаси катта янгиланишни чиқарди
Қувват тежайдиган технология ва бошқа кўплаб янгиликлар жорий этилди.

Фото: KUN.UZ
Telegram қувват тежайдиган янгиланишни чиқарди. Ушбу режим смартфонда кўп энергия сарфлайдиган анимация ва визуал эффектларни ўчириш ва батарея қувватини камайтириш имконини беради.
Янги режимни шундай созлаш мумкинки, у заряд даражаси белгиланган қийматга тушганда автоматик равишда ёқилади.
Бундан ташқари, мессенжерда бошқа баъзи функциялар кенгайтирилди. Масалан, энди фойдаланувчи видеони ўзи белгилаган тезликда кўра олади (0,2х дан 2,5х гача бўлган вариантлар бор). Тезликни созлаш учун сиз Play тугмасини босиб туришингиз ва слайдер ёрдамида қийматни танлашингиз керак.
Хабарларни юборишда янги вариантлар пайдо бўлди. Энди гуруҳ чатларида хабар жўнатувчилар ҳар бир фойдаланувчи томонидан хабар ўқилган вақтни билиб олиши мумкин.
Чатга таклиф қилиш ва чиқиш учун яхшиланган махфийлик опциялари жорий этилди. Агар фойдаланувчи созламаларда ўзини гуруҳларга қўшишни тақиқлаган бўлса, у ҳолда Telegram автоматик равишда унга қўшилиш ҳаволаси билан хабар юборишни таклиф қилади. Бундан ташқари, таклифномани олдиндан кўриш имконияти бор.
Стикерларни автоматик тартиблаш функциясини энди ўчириб қўйиш мумкин, шунда тўпламлар тартиби ўзгармайди. Шунингдек, Telegram Premium фойдаланувчилари учун ўнта янги анимацион эможи тўплами қўшилди.
Янгиланиш аллақачон Android фойдаланувчилари учун мавжуд. Бироқ iOS гаджети эгалари янгиланиш тасдиқланишини кутиши керак бўлади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

19:42 / 12.07.2025
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди

17:05 / 12.07.2025
Франция X ижтимоий тармоғига жиноий иш очди

20:36 / 28.06.2025