Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авдийивкадан мажбурий эвакуация ва Бахмут учун жанглар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 413-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- The Washington Post Украина баҳорги қарши юришни ортга сургани ҳақида хабар берди. Украина бош вазири Денис Шмигал ҳам қарши ҳужум ёзда бошланиши мумкинлигини айтган.
- Россия Федерация кенгаши армияга электрон чақирув қоғози ва хизматдан «бўйин товловчилар» тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Энди унинг кучга кириши учун Владимир Путин томонидан имзоланиши етарли бўлади.
- Washington Post Пентагоннинг ижтимоий тармоқларга сиздирилган махфий ҳужжатларига таяниб хабар беришича, 2023 йилда Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари ўтказилиши даргумон.
- Ижтимоий тармоқларда россиялик ҳарбийлар украиналик ҳарбий асирни шафқатсизлик билан ўлдираётгани акс этган видео тарқалди. «Вагнер»нинг собиқ аъзоси, Норвегияга қочиб кетган Андрей Медведев видеода қатлни амалга оширганлар собиқ хизматдошлари эканини айтган.
- Украинага кенг кўламли босқин бошлангач, оиласи билан Россияни тарк этган Алла Пугачёва устидан РФ Бош прокуратурасига чақув ёзиб берилди, унда қўшиқчи гўёки Украина қуролли кучларини молиялаштиргани айтилган.
- Давлат думаси 18 ёшга тўлганлар мактабни битиргач, армияда уч ой хизмат қилмасдан туриб ҳам шартнома асосида ҳарбий хизматга жалб қилинишига рухсат берди.
- АҚШнинг сиздирилган махфий ҳужжатларига кўра, Сербия Украинага қурол етказиб беришга розилик билдирган. Расмий Белград Украинага қурол сотмаганини таъкидламоқда, аммо шу билан ўз қуроллари «сеҳрли тарзда» у ерга бориб қолишини истисно этмаган.
Бахмут учун жанг
Украинларнинг қарши ҳужуми ортга сурилаётганида «Вагнер» ХҲК Бахмутда илгарилашда давом этмоқда. Аннексия қилинган «ДХР» раҳбари Денис Пушилин ва Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW) баҳоларига кўра, Россия қўшини шаҳарнинг 75 фоиздан ортиқ ҳудудини назорат қилмоқда — ғарбий чеккаларидан бошқа деярли бутун ҳудудини.
12 апрел куни ҳолатига кўра, шимоли-ғарбда ёлланма жангчилар Хромово томонга юриш қилмоқда, Бахмутнинг ғарбидаги украин гарнизонини «катта ер» — Киев ҳукумати назоратидаги Украинанинг асосий ҳудуди билан боғловчи «ҳаёт йўли» Хромово орқали ўтади. Украина ҚК бош штабининг 13 апрел кунги сводкасида айтилишича, украин ҳарбийлари ўтган кун давомида Хромоводан шимолда, шунингдек Бахмутнинг ўзида ва бу йўналишнинг бошқа участкаларида уюштирилган ҳужумларни қайтарган.

Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Iryna Rubakova / AP / Scanpix / LETA

Iryna Rubakova / AP / Scanpix / LETA

Iryna Rubakova / AP / Scanpix / LETA
Авдийивкадан эвакуация
Авдийивка — Бахмутдан жанубда ва Донецкдан тахминан 20 километр шимолда жойлашган фронт бўйидаги шаҳардир. Март ойидаёқ маҳаллий расмийлар эвакуация ҳақида эълон қилган. Авдийивка кенг кўламли босқин бошидан буён мунтазам равишда ўққа тутиб келинади, шаҳар фуқаролик-ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Барабашнинг сўзларига кўра, бу ерда бутун бино қолмаган.
Авдийивка мунтазам равишда авиазарбаларга учраётган бўлса-да, шаҳарда 1,8 минг атрофида одам қолган (Россия босқинига қадар бу ерда 32,5 минг киши яшарди). Украина ҳукумати бу ерда учраётган муаммолардан бири – аҳоли уйларини тарк этишдан бош тортиши билан боғлиқ. Донецк области полицияси спикери Олександр Гаврилко TCH.ua нашрига берган интервюсида ярим йил мобайнида эвакуациядан яшириниб ётган, ёш болалари ва қарияси бўлган оила қутқарилгани ҳақида айтган.
«Авдийивкада отишма ва ёнғин оқибатида беш ойлик бола ҳалок бўлган ҳолат ҳам бўлди. Бундан бир кун олдин биз ушбу боланинг онасини эвакуация бўлишга ундагандик, аммо у рад этганди. Якунда бу бола ва бувиси ҳалок бўлди, она эса отаси билан бирга омон қолди. Бундан олдин ушбу аёл бизга уйини ўзи қургани ва бунда унга биз ёрдам бермаганимиз учун кетишни истамаслигини айтганди. Бу ўзининг қатъий позицияси эканини таъкидлаганди. Бир кун ўтиб унинг чақалоғи ҳалок бўлди», — деган Гаврилко.
Авдийивкада болалар қариндошлари билан бирга мажбуран эвакуация қилинмоқда. Донецк области полицияси қайд этишича, айрим ота-оналар болаларини яшириб қўймоқда ва қасддан яшаш манзилларини ўзгартирмоқда.

Libkos / AP / Scanpix / LETA

Libkos / AP / Scanpix / LETA

Libkos / AP / Scanpix / LETA

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Лвивда комендантлик соати
Лвив областида, бутун Украинада бўлгани каби, ҳар тунда комендантлик соати амал қилмоқда. Лвивда бу ярим тундан соат бешга қадар давом этади. Бу вақтда кўчага чиқиш ва махсус рухсатномаси бўлмаган исталган транспортда ҳаракатланиш тақиқланади.
Украинадаги православлар ва грек-католиклар Пасхани нишонлайдиган дам олиш кунларида — бу кенг кўламли уруш давридаги иккинчиси — комендантлик соати бекор қилинмайди.

Omar Marques / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press


Omar Marques / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мавзуга оид

23:42 / 10.07.2025
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади

21:34 / 10.07.2025
АҚШ биринчи марта Украинага ёрдам кўрсатиш учун «Кўнгиллилар коалицияси» йиғилишига қўшилди

20:32 / 10.07.2025
Европа комиссияси Украинани қайта тиклаш жамғармаси ташкил этилишини эълон қилди

15:07 / 10.07.2025