Самарқанд вилоятида ўрмон хўжалиги ерини 25 минг долларга сотмоқчи бўлишди
Оқдарё туманида ўрмон хўжалиги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар аванс сифатида 10 минг доллар олаётганида қўлга олинди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ўрмон хўжалигига тегишли бўлган 3 гектар ерни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. Оқдарё туманидаги ўрмон хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини фуқаро Р.Т.га 25 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган

12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди

10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди

07:35 / 26.04.2025