Тошкентда наркотик сотувчи интернет дўконлар рекламасини тарқатган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳри Учтепа тумани ИИБ ходимлари кўп қаватли уйлар деворларига гиёҳванд моддалар сотувчи интернет дўконлар флаерларини ёпиштириб юрган 29 ёшли Р.Г.ни қўлга олди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Эркак бу ишни 2022 йилнинг октябрь ойида интернет орқали топганини маълум қилди. Унинг айтишича, ксерокопия билан шуғулланувчи 26 ёшли таниши З.К. пул эвазига флаерларни кўпайтиришда унга ёрдам берган.
Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий баённома тузилган.
«Наркограффити» қўлланиши ёки дори воситаларини реклама қилувчи варақалар тарқатилишига гувоҳ бўлган пойтахт аҳолисидан 71-233-71-47, 71-233-49-46, 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралган.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025