Ўзбекистон | 14:11 / 04.08.2023
14276
7 дақиқада ўқилади

2023 йилнинг биринчи ярмида энг кўп даромад ва зарар кўрган олий таълим муассасалари маълум қилинди

Жорий йилнинг биринчи ярмини энг катта даромад билан якунлаган олийгоҳ – Самарқанд давлат чет тиллар институти. Даромадлар ва харажатлар ўртасидаги энг катта салбий фарқ Наманган давлат университетида кузатилган. 

Фото: KUN.UZ

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги республикадаги 70 та давлат олийгоҳининг 2023 йилнинг дастлабки олти ойи давомидаги даромадлари ва харажатлари ҳақидаги маълумотни очиқлади

Қайд этилишича, ҳисобот даврида келтирилган давлат олий таълим муассасаларининг умумий даромади – 4 трлн 501 млрд 238 млн сўмни, харажатлари эса 5 трлн 86 млрд 667 млн сўмни ташкил этган.

Республика кесимида энг кўп даромад Ўзбекистон миллий университети (245 млрд сўм), Фарғона давлат университети (191 млрд сўм), Қорақалпоқ давлат университети (188 млрд сўм) ва Термиз давлат университети томонидан (169 млрд сўм) шакллантирилган.

Тошкент шаҳрида жойлашган энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасаларининг қисқа рўйхати қуйидагича:

  • Ўзбекистон миллий университети – 245 млрд сўм;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 165 млрд сўм;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 151 млрд сўм;
  • Тошкент давлат техника университети – 145 млрд сўм;
  • Тошкент молия институти – 102 млрд сўм.

Рўйхатда келтирилган 70 та давлат олийгоҳининг 32 таси биринчи ярим йилликни фойда билан якунлаган:

  • Самарқанд давлат чет тиллар институти – 33 млрд 299 млн сўм;
  • Навоий давлат педагогика институти - 27 млрд 310 млн сўм;
  • Термиз давлат педагогика институти – 24 млрд 327 млн сўм;
  • Шаҳрисабз давлат педагогика институти – 19 млрд 536 млн сўм;
  • Бухоро давлат педагогика институти – 14 млрд 348 млн сўм;
  • Фарғона политехника институти – 13 млрд 607 млн сўм;
  • Андижон машинасозлик институти – 11 млрд 856 млн сўм;
  • Қўқон давлат педагогика институти – 11 млрд 593 млн сўм;
  • Андижон давлат педагогика институти – 10 млрд 770 млн сўм;
  • «ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети – 8 млрд 455 млн сўм;
  • Ўзбекистон-Финландия педагогика институти – 7 млрд 885 млн сўм;
  • Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 6 млрд 928 млн сўм;
  • Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 6 млрд 236 млн сўм;
  • Урганч давлат педагогика институти – 5 млрд 997 млн сўм;
  • Қарши давлат университети – 5 млрд 534 млн сўм;
  • Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети – 5 млрд 211 млн сўм;
  • И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали – 4 млрд 934 млн сўм;
  • Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти – 4 млрд 217 млн сўм;
  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти – 3 млрд 786 млн сўм;
  • Андижон давлат чет тиллари институти – 3 млрд 240 млн сўм;
  • Наманган муҳандислик-технология институти – 3 млрд 61 млн сўм;
  • Денов тадбиркорлик ва педагогика институти – 2 млрд 712 млн сўм;
  • Жиззах политехника институти – 2 млрд 651 млн сўм;
  • Самарқанд давлат университетининг Ургут филиали – 2 млрд 13 млн сўм;
  • Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети Нукус филиали – 1 млрд 933 млн сўм;
  • Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети федерал давлат бюджет олий маълумот таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали – 1 млрд 762 млн сўм;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали – 1 млрд 606 млн сўм;
  • Тошкент шаҳридаги «МЭИ» миллий тадқиқот университети федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиали – 1 млрд 530 млн сўм;
  • Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиали – 1 млрд 371 млн сўм;
  • Наманган давлат педагогика институти – 1 млрд 232 млн сўм;
  • Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти – 637 млн сўм;
  • Гулистон давлат педагогика институти – 314 млн сўм фойда кўрган.

Рўйхатда келтирилган давлат олийгоҳларининг 38таси эса ҳисобот даврини зарар билан тугатган:

  • Наманган давлат университети – 230 млрд 864 млн сўм;
  • Чирчиқ давлат педагогика университети – 127 млрд 733 млн сўм;
  • Урганч давлат университети – 85 млрд 180 млн сўм;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 51 млрд 87 млн сўм;
  • Қорақалпоқ давлат университети – 42 млрд 13 млн сўм;
  • Термиз давлат университети – 37 млрд 663 млн сўм;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 35 млрд 358 млн сўм;
  • Тошкент молия институти – 32 млрд 795 млн сўм;
  • Жиззах давлат педагогика университети – 27 млрд 735 млн сўм;
  • Фарғона давлат университети – 19 млрд 500 млн сўм;
  • Ўзбекистон миллий университети – 17 млрд 843 млн сўм;
  • Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети – 15 млрд 375 млн сўм;
  • Самарқанд давлат университети – 13 млрд 316 млн сўм;
  • Бухоро давлат университети – 11 млрд 588 млн сўм;
  • Тошкент давлат техника университети – 9 млрд 694 млн сўм;
  • Тошкент кимё-технология институти – 9 млрд 539 млн сўм;
  • Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети – 9 млрд 49 млн сўм;
  • Термиз муҳандислик-технология институти – 8 млрд 653 млн сўм;
  • Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти – 8 млрд 88 млн сўм;
  • Андижон давлат университети – 7 млрд 399 млн сўм;
  • Гулистон давлат университети – 7 млрд 93 млн сўм;
  • Бухоро муҳандислик-технология институти – 4 млрд 993 млн сўм;
  • Тошкент архитектура-қурилиш университети – 4 млрд 439 млн сўм;
  • Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали – 3 млрд 877 млн сўм;
  • Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиали – 3 млрд 690 млн сўм;
  • Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти – 2 млрд 912 млн сўм;
  • Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали – 2 млрд 767 млн сўм;
  • Жиззах шаҳридаги Қозон федерал университети филиали – 1 млрд 201 млн сўм;
  • М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент шаҳридаги филиали – 1 млрд 164 млн сўм;
  • «ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти – 772 млн сўм;
  • «Миллий технологик тадқиқотлар университети МИСиС» нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали – 692 млн сўм;
  • Тошкент давлат шарқшунослик университети – 650 млн сўм;
  • Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали – 157 млн сўм;
  • Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали – 138 млн сўм;
  • Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети – 137 млн сўм;
  • «ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти – 103 млн сўм;
  • Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институти – 59 млн сўм;
  • Тошкент давлат техника университети Қўқон филиали – 4 млн сўм;

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда жами 210та ОТМ бўлиб, улардан 115таси давлат органлари тасарруфидаги ОТМ, 65таси нодавлат олий таълим муассасалари, 30таси хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳисобланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди