Навоийда 3 туп дарахтни кесган раҳбар табиатга 92 млн сўм зарар етказди
Қурилиш корхонаси 3 дона тут дарахтини таг қисмидан кесиб ташлаган.

Фото: Экология вазирлиги
Навоий вилояти Экология бошқармаси давлат инспекторлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган рейдда қонунбузарлик ҳолати аниқланган.
Жумладан, «Тонг» мажмуаси ҳудудида I.G.N. МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилаётганида 3 дона тут дарахти таг қисмидан кесиб ташланган. Оқибатда табиатга 92 млн 400 минг сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилиб, табиатга етказилган зарарни ундириш чоралари кўрилаётгани айтилмоқда.
Мавзуга оид

09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

18:21 / 09.04.2025