Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди
Туманнинг олдинги ҳокими Зафар Эргашев июл ойида инвестиция муҳити қониқарсизлиги учун танқид қилиниб ишдан олинган 12 ҳокимдан бири бўлганди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги
Исроил Исмоилович Жабборов Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Исроил Жабборов муқаддам Самарқанд вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи бўлган, 2023 йил феврал ойида Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Пайариқ туманига 2021 йил августидан буён раҳбарлик қилиб келган Зафар Эргашев 2023 йил 11 июл куни президент раислигида инвестиция масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда бошқа ўндан ортиқ ҳоким билан бирга ишдан олинганди. Ўшанда Бош прокуратурага ишдан олинган ҳокимларнинг фаолиятини текшириши бўйича топшириқ берилганди.
Мавзуга оид

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025