Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада дрон қулаши ва матбуот анжуманидаги россиялик асирлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 541-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- WSJ АҚШ Туркияни Россияга чекловларни айланиб ўтишда ёрдам бераётган турк компанияларига қарши санкциялар киритишнинг «реал хавфи» ҳақида огоҳлантиргани тўғрисида хабар берди.
- Украина россиялик олигарх Михаил Фридманни 700 миллион гривнани офшорларга олиб чиқиб кетишда айблади.
- Москва марказидаги «Экспоцентр» ҳудудига дрон қулади. РФ ҳукумати бу ҳужум оқибатида жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.
- The Washington Post: АҚШ разведкаси Украина ёзги қарши ҳужумнинг асосий мақсадига эриша олмайди ва — Мелитополга етиб бора олмайди деб ҳисобламоқда.
- АҚШ Украинага Дания ва Нидерландиядан F-16 самолётлари етказиб беришни маъқуллади.
- Ғалла келишуви бекор бўлганидан буён илк бор Одессадан чиққан юк кемаси Россия зарбаси хавфи мавжуд бўлган ҳудудларни четлаб ўтган ҳолда Истанбулга етиб келди.
- CNN: Байден маъмуриятидаги айрим ҳарбийлар ва мулозимлар украинларнинг Қрим бўйлаб зарбаларига скептик ёндашмоқда. Улар буни қимматбаҳо ресурсларни беҳуда сарфлаш деб ҳисобламоқда.
- The New York Times нашри АҚШ разведкасига таяниб ёзишича, Россия-Украина урушида ҳар икки томондан жами 500 мингга яқин инсон ҳалок бўлган ва яраланган: Россиянинг Украинадаги йўқотишлари 300 минг кишига етган. Бундан 120 минг аскар ҳалок бўлган, 180 минг киши ярадор бўлган; Украинанинг йўқотишлари 70 минг қурбон ва 120 минг ярадор, дея баҳоланмоқда.
Москва-Ситига дрон қулаши
18 августга ўтар кечаси Москва марказида, «Экспоцентр» ҳудудида дрон қулаб тушди. Шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, учувчисиз учар қурилма Москвага киришда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилган. «Учувчисиз учар қурилма парчалари „Экспоцентр“ ҳудудига қулаб тушди, бинога жиддий вайронгарчилик етказилмаган», — дея ёзди Собянин телеграм-каналида. Расмийлар жабрланганлар ҳақида маълумот бермаган.
РФ мудофаа вазирлигидагилар эрталабки соат тўрт атрофида Украина дрон орқали Москва шаҳри ва Москва областидаги объектларга «навбатдаги террорчилик ҳужуми» амалга оширмоқчи бўлгани ҳақида хабар берган.
«Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими воситалари таъсиридан кейин дрон парвоз йўналишини ўзгартирди ва Москва шаҳри Краснопресненская соҳилидаги нотурар жой биносига қулади. Қурбонлар ва ёнғин бўлмаган», - дейилган РФ мудофаа вазирлиги баёнотида. Гувоҳлар томонидан олинган видеода эса воқеа жойида тутун устуни кўтарилгани кўринади. Бундан ташқари, фавқулодда хизматлар РИА Новости нашрига бир қаватли павильоннинг 20 квадрат метр майдондаги фасади вайрон бўлганини билдирган.

Шамиль Жуматов / Reuters / Scanpix / LETA
Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари

Bram Janssen / AP / Scanpix / LETA


Libkos / AP / Scanpix / LETA

Libkos / AP / Scanpix / LETA
Донецк ўққа тутилиши оқибатлари
Аннексия қилинган Донецк шаҳри маъмуриятига кўра, 18 август куни шаҳарнинг Киев районида илгари портламай қолган кассетали ўқ-дори портлаб кетган. Уч киши ҳалок бўлган, уларнинг барчаси — маҳаллий коммунал корхонаси ходимлари. Яна бир киши яраланган, уни шифохонага ётқизишган.
Донецк мэри Алексей Кулемзиннинг тасдиқлашича, 18 август куни соат 9:00 дан соат 21:00 га қадар Украина ҚК шаҳарни 17 бор ўққа тутган, жумладан кассетали ўқ-дорилар билан ҳам. Донецкнинг Киев районида хусусий сектордаги саккизта уй шикастланган.
Июл ойида АҚШ Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришни бошлаган ва украин ҳарбийлари уларни қўллашни бошлаганди. Human Right Watch ҳуқуқ ташкилоти фаоллари ҳарбий ҳаракатларда бундай қуроллар россиялик ҳарбийлар томонидан ҳам, украинлар томонидан ҳам қўллаб келинишини айтади. 2008 йилда юздан ортиқ мамлакат кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни имзолаган, аммо бу давлатлар орасида Украина, АҚШ ва Россия йўқ.

Луҳанск яқинидаги россиялик артиллериячилар



Россиялик ҳарбийлар Киевдаги матбуот анжуманида
18 август куни Украинанинг ҳарбий асирлар билан ишлаш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи штаби россиялик ҳарбий асирлар иштирокида матбуот анжумани ўтказди.
Штаб вакили Петро Яценкога кўра, матбуот анжуманида қатнашган асирлар сақланувчи лагер Украина ғарбида жойлашган. Яценко асирликка тушган оддий аскарлар «мураккаб бўлмаган ишлар» билан шуғулланиши, офицерлар эса ишдан бош тортишга ҳақли эканини айтган. Бундан ташқари, мувофиқлаштирувчи штабдагилар россиялик ҳарбий асирларга Женева конвенцияси нормаларига мувофиқ муносабат кўрсатилишини айтишган: улар уч маҳал овқат ва тиббий хизматлар билан таъминланади, шунингдек диний амалларини бажариши мумкин.
2022 йил мартида Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқ ташкилоти Украина ҳукумати россиялик ҳарбий асирлар сўроқ қилиниши акс этган видеоларни намойиш этишни тўхтатиши кераклигини билдирганди. Ўшанда HRW вакиллари Женева конвенцияси асирликка тушганлар жамоатчилик қизиқишидан ҳимоялашни талаб этишини эслатганди.

Мавзуга оид

08:00
Махсус хизмат: СБУ зобитини отиб кетган ФСБ агентлари ўлдирилди

21:32 / 14.07.2025
Зеленский иқтисодиёт вазири Юлия Свириденкога Украина бош вазири лавозимини таклиф қилди

15:14 / 14.07.2025
Украинадаги урушда 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди – BBC

14:43 / 14.07.2025