Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМга тавсия этилган техникум битирувчилари орасида баҳоларни қалбакилаштириш бўйича 68 та ҳолат аниқланди
22 августдан ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилинган техникум битирувчиларнинг маълумотлари ҳаққонийлигини ўрганиш бошланди. Унга кўра, “3” ва “4” баҳоларни “5” баҳога ўзгартириш ва қонунга зид 68 та ҳолат аниқланган.
ОТМга суҳбат асосида қабул қилинган техникум битирувчиларига оид маълумотлар ҳақиқийлигини текшириш давом этяпти. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
22 август ҳолатига кўра, олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия қилинган 2000 дан ортиқ техникум битирувчиларига тегишли бўлган маълумотлар ўрганилган. Унда баҳоларни қалбакилаштириш, яъни “3” ва “4” баҳоларни “5” баҳога ўзгартирганлик ҳолатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг “Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори талабларига зид бўлган 68 та ҳолат аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Текширув-ўрганиш ишларини Олий таълим муассасалари коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлимлари ходимлари раҳбарлигида 14 та ишчи гуруҳ ва ҳар бир ҳудудда биттадан ишчи гуруҳ олиб боряпти.
Мавзуга оид

21:59 / 07.07.2025
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди

13:30 / 05.07.2025
Хусусий ОТМ учун лицензия талаблари ўзгарди, бу яхшими ёки ёмон? – мутахассислар билан суҳбат

08:03 / 05.07.2025
Ўзбекистон университети халқаро рейтингда энг кучли 500 та ОТМ қаторидан жой олди

07:51 / 04.07.2025