Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ривожланиши ҳақида гапирди
Россия президенти Ўзбекистон раҳбарини Мустақиллик куни билан табриклади.

Фото: РИА Новости
Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади.
Россия раҳбари ўз қутловида икки давлат ўртасидаги муносабатлар муваффақиятли ривожланаётганини таъкидлади.
«Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида муваффақиятли ривожланмоқда. Москва ва Тошкентнинг МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалардаги ҳамкорлиги яхши самара бермоқда.
Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан конструктив икки томонлама алоқаларни барча соҳаларда, дўст халқларимиз фаровонлиги учун, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлида бундан буён ҳам изчил ривожлантириб боришимизга ишонаман», дейилади табрик мактубида.
Шу билан бирга, Путин ўзбекистонлик ҳамкасбига «мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар», Ўзбекистоннинг барча фуқароларига эса «тинчлик-осойишталик ва равнақ» тилади.
Мавзуга оид

23:38 / 12.07.2025
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица

21:38 / 12.07.2025
Лавров Шимолий Кореяда Ким Чен Ин билан учрашди

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

16:30 / 12.07.2025