Саида Мирзиёева Россия элчисини қабул қилди

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Бугун, 13 сентябр куни Ўзбекистон Президенти администрацияси расмийлари Россия Федерациясининг Тошкентдаги элчиси Олег Малгинов билан учрашди.
Элчини президентнинг ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Администрациянинг Ахборот сиёсати департаменти раҳбари Комил Алламжонов ва Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов қабул қилган.
Расмий хабарга кўра, учрашувда мамлакатлар ўртасидаги таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва ёшлар сиёсати соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, икки ҳафта олдин Саида Мирзиёева ва Комил Алламжонов АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашган эди.
Учрашувдан суратлар
Мавзуга оид

21:00 / 24.05.2025
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди

19:32 / 24.05.2025
Россия ва Украина 307 нафар ҳарбий асирни алмаштирди

14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

13:12 / 24.05.2025