Ўзбекистон | 20:21 / 12.10.2023
12151
1 дақиқада ўқилади

BYD Тошкент шаҳрига 2 мингта электробус етказиб беради

12 метр узунликдаги, паст полли BYD K9UD eBus электробусларидан 200 тасини 2024 йилда сотиб олишга келишилган.

Фото: BYD

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Хитойнинг BYD компанияси билан 2 минг дона BYD K9UD eBus электромобилини харид қилиш бўйича ҳадли битим имзолади.

Компания матбуот хизматига кўра, BYD электробусларни маҳаллий иқлимга ва Тошкент шаҳрининг йўл шароитларига мослаштирган ҳолда етказиб беради.

K9UD eBus русумли, шаҳарлар учун мўлжалланган, паст полли электробуси 12 метр узунликда бўлиб, 90 нафаргача йўловчини сиғдира олади.

200 та электробусдан иборат биринчи партия 2024 йилда етказиб берилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сентябр ойи охирида BYD раҳбариятидан иборат делегация Тошкентга келиб, Ўзбекистон президенти ва шаҳар ҳокими билан учрашганди.

Мавзуга оид